Тошкент шаҳрида прокуратура катта терговчисига қидирув эълон қилинди. У фуқародан жиноят ишини ҳал қилиб бериш эвазига 40 минг доллар олиб, қочиб кетган.
Марғилонда ноқонуний фаолият юритувчи оҳак ишлаб чиқариш цехи газдан яширинча фойдаланаётгани маълум бўлди. Оқибатда 5,6 млрд сўмлик зарар етди. Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланди.
Самарқанддаги «Омонқўтон» миллий табиат боғида жами 2500 тупдан ортиқ ноёб ва Қизил китобга киритилган дарахтлар кесиб кетилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Тергов юзасидан Бош прокуратура назорати ўрнатилди.
Бош прокуратура январь-июль ойларида 764 723 та янги иш ўрни ҳисоботларга қўшиб ёзилганини маълум қилди. Шунингдек, иш ҳақи ва нафақа пуллари бўйича 4,2 млрд сўм талон-торож қилингани аниқланиб, 52 та жиноят иши қўзғатилди.
Зомин туманидаги фермер хўжалиги раҳбари ерни насос орқали суғориш мобайнида ускуналарни ўзгартириб, қарийб 1,4 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлагани маълум бўлди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Гурлан туманида ғишт ишлаб чиқариш заводида 4,7 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Компания раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди ва у процессуал тартибда ушланди.
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида оҳак ишлаб чиқариш цехи қўлбола газ қурилмаларини тармоққа улаб, 2,2 млн куб метр ҳажмдаги қарийб 3,4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Ташкилот раҳбарига жиноят иши қўзғатилди.
Урганч туманида 2 млрд 203 млн сўмлик 2 млн 446 минг кВт соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги раҳбари аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Тошкентдаги автосалон мансабдорларига нисбатан фирибгарлик бўйича жиноят иши қўзғатилди. Улар 19 нафар фуқарога автомашина олиб келиб беришини айтиб, 6 млрд 169 млн сўмни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
«Газета.uz»даги мақоладан сўнг Бош прокуратура Чилонзор туман прокуратурасининг журналист Рамина Ягафарованинг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарорини ўрганишга киришди. Аввалроқ экспертиза ўлим сабаби нотўғри даволаш эканини кўрсатганди.
Қашқадарё, Жиззах, Сирдарё, Навоий ва Тошкент вилоятларидаги тарихий ёдгорликлар қисман бузилиб, ўрнига уй-жой, ҳожатхона, ҳаммом, иссиқхона ва мобил компания антеннаси қурилгани аниқланди. Оқибатда 12 та ёдгорликка 8,3 млрд сўмлик зарар етказилган
Nemolchi.uz лойиҳасига мурожаат қилган аёл қўшниси беш ёшли қизига нисбатан уятсиз ҳаракатлар қилгани, аммо профилактика инспектори унинг аризасини қабул қилмаганини айтди. БП эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ва ходимнинг хатти-ҳаракатлари устидан ички текширув ўтказилишини маълум қилди.
Тошкент вилоятида ўзини 16 қаватли бино томидан ташлаб, ҳалок бўлган 19 ёшли қиз иши бўйича терговга қадар текширув ишлари бошланди. Ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланди.
Бош прокуратура Muna Mug компанияси Тошкентдаги собиқ МХХ мажмуаси ҳудудидан 53 туп соғлом дарахтни ноқонуний равишда кўчириб ўтказганини маълум қилди. Дарахтларни кўчиришга рухсат берган компания вакиллари ва мансабдор шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
БП Чирчиқ дарёсининг қўриқлаш зонасида 10 дан ортиқ тадбиркор мораторийга қарамай, ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олишда давом этаётгани ҳақида хабар берди. Қурилиш материаллари заводи ҳам ишламоқда. БП компанияларнинг лицензиялари ҳалигача бекор қилинмаганини афсус билан қайд этди. Фото.
Сурхондарёдаги қадимий «Ҳайвонтепа» ва «Қорабоғтепа-1» археологик ёдгорликларининг айрим қисмлари бузиб юборилиши оқибатида 227,4 млрд сўм зарар етди. Ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Нукус шаҳридаги кўзи ожизлар махсус кутубхонасида бинони қайта қуриш ва жиҳозлашга ажратилган пулларнинг 530,4 млн сўми талон-торож қилингани аниқланди. Шунингдек, Брайль принтерлари ва овоз ёзиш студиясига ажратилган 140 млн сўм ўзлаштириб юборилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент вилоятидаги Сирдарё қирғоғида экология инспекторларига ҳужум қилган икки браконьер ушланиб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Ҳуқуқбузарлар икки инспекторни сувга йиқитиб, резина қайиқларни ёқиб юборганди.
Бухорода «Арк» мажмуаси, «Хўжа калон» масжиди, «Хусайни» ва «Нодир девонбеги» мадрасалари реставрацияси учун ажратилган 3,3 млрд сўм талон-торож қилингани аниқланди. Ҳолатлар бўйича Бухоро минтақавий реставрация маркази мансабдорлари ва бошқаларга жиноий иш очилди.
Пойтахтнинг Яккасарой тумани ҳокимияти ҳуқуқшуноси туманда жойлашган мактабдаги бассейнда чўмилганда аҳволи ёмонлашиб вафот этди. Бош прокуратура ўлим сабабини аниқлаш учун судга оид тиббиёт экспертизаси тайинлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг